Эрон мудофаа вазири Ҳусайн Деҳқон Россия ҳарбий-коинот кучлари Хамадан вилоятидаги базадан фойдаланишлари мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда. Теҳрон Россия билан Суриянинг қонуний ҳукуматини қўллаб-қувватлашга имкон берадиган ҳамкорликка тайёр.
Ҳозирча Россия ҳарбийлари томонидан Деҳқон баёнотига муносабат билдирилмади.
Россия ҳарбий-коинот кучлари бу базадан жорий йилнинг августида фойдаланган, бироқ уни томонлар орасида вужудга келган "баъзи тушунмовчиликлар" сабабли тарк этганди.
"Коммерсантъ" нашридаги манбанинг тушунтиришича, келишмовчиликлар Москва Эрон базасини тўлақонли ҳарбий объект сифатида қўллашни мўлжаллагани ва у ерда ҳарбий курол жойлаштиришни режалаштиргани сабабли вужудга келган. Бироқ Теҳронни бу вариант қониқтирмаган. Ўшанда Деҳқон россиялик ҳарбийларни "маълум даражада ўзини катта тутишда ва ножентлменча хатти-ҳаракатда" айблаганди.
Россия Хамадандаги базада Сурияда террорчилар позицияларига қарши ҳужумларда иштирок этувчи Ту-22М3 стратегик бомбардимончилари ва Су-34 кўп мақсадли самолётларини жойлаштирмоқчи бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди