Хитойлик йўл қурувчилар тобутга солинган мўмиёга дуч келишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-11-2016 | 14:32 ZAMIN.UZ / Дунё / 26 Ноябр 2016
573

Хитойлик йўл қурувчилар тобутга солинган мўмиёга дуч келишди

Хитойлик йўл қурувчилар тобутга солинган мўмиёга дуч келишди

Хитойнинг Тайчжоу шаҳридаги автомобиль йўллардан бирини кенгайтириш мақсадида қазиш ишларини олиб бораётган йўл қурувчилари тобутни эслатувчи тош қутига дуч келишди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Бу тош тобутнинг ёши шаҳарнинг ёшидан ҳам катта эканлигини аввалига қурувчилар англашмади. Тобут батамом кавлаб олингандан кейин қўшимча ёрдам кераклиги туфайли археологларга мурожаат этишди. Тош тобут очилганда, аввалига унинг ичида мато ва тушунарсиз суюқлик бордек туюлди. Синчликлаб разм солиб, текширилганда у ерда инсон жасади – мўмиё ётганлиги маълум бўлди.

Археологлар мўмиё бундан 700 йил илгари аёл бўлганлигини, қабрдан топилган заргарлик буюмлари ва жасад ўралган матога қараб, аёлнинг Мин сулоласига тегишли эканлиги аниқлашди.

Нафақат аёлнинг танаси, балки унинг устидаги кийимлари ҳам орадан етти аср ўтганига қарамай, яхши сақланган. Диққат билан қаралса, аёлнинг юз тузилишини ҳам аниқ кўриш мумкин.

Аксарият одамлар Хитойнинг АҚШдан кўра ёши улуғлигини унутиб қўйишади. Унинг тарихи минг йилликларга бориб тақалади. Бундай воқеаларни Хитойда кўплаб учратиш мумкин.

Тасаввур қилиб кўринг, ҳар доим машинангиз турадиган жойдан 2000 ёшли мўмиё топилиб турса! Бунақасини бошқа жойда учратиш қийин...

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.