Ҳиндистоннинг олмос қироли номини олган Савжибхай Дхолакиа ўзининг энг яхши хизматчиларига 1260та машина ҳадя қилди.
Мамлакатнинг Дивали байрамида бадавлат тижоратчи қўл остидагиларга машинадан ташқари 400 квартира ва турли қимматбаҳо безакларни тортиқ қилиб серҳимматлигини намойиш этди.
“Сўнгги беш йил мобайнида ишлаб чиқаришдаги мислсиз унумдорлик ва ходимларимизнинг фидокорлиги учун мукофотлар тортиқ қилинмоқда”, деди Hare Krishna Exports компанияси бошлиғи Савжибхай Дхолакиа.
Жами 5500 ходим қимматбаҳо туҳфалар билан тақдирланади. Бунга компания 7 млн доллар сарфлайди. Умуман олганда, Дивали байрамида корхоналар ўз ходимларига совға бериш урфга кирган. Одатда, кўпчилик корхоналар ширинликлар тортиқ қилиш билан чекланади. Аммо Hare Krishna Exports 2012 йилдан бошлаб автомобиль совға қилишни бошлади. 2012 йилда хизматчиларга 3 машина ҳадя этилган бўлса, 2014 йилда 491 машина ва 207 квартира инъом қилинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди