14:29 / 16.10.2016
10 560

Энг арзон бензин қайси мамлакатда сотилади?

Энг арзон бензин қайси мамлакатда сотилади?

Бензин учун энг кам тўлайдиган венесуэлаликлар, энг кўп тўлайдиган гонгконгликлар бўлиб чиқди.

Блумберг агентлигининг мутахассислари бензиннинг нархи жаҳонда нисбатан пастроқ тутиб турилганини, бироқ аҳоли чўнтагига мос келиши бир қатор бошқа омилларга боғлиқ эканлигини хабар қилмоқда. Тадқиқот мобайнида жорий йилнинг учинчи чорагида жаҳоннинг 61 мамлакатидаги АИ-95 бензин нархи ўрганиб чиқилди.

Бензин учун энг кам харажат қилувчи Венесуэла аҳолиси бир литрини 0,01 доллардан олади. Албатта, бунда давлат субсидияларини ҳисобга олиш лозим, акс ҳолда бундай нархни тутиб туришнинг ўзи иложсиз. Шу боис маҳаллий ёқилғи қуйиш шохобчаларида танқислик юзага келиб туради. Рўйхатнинг иккинчи қаторидаги Саудия Арабистонида бензин нархи Венесуэладагидан 24 баробар ортиқдир! Яъни араблар бензин учун 0,24 доллардан тўлашади. Эронда эса бензин 0,34 доллар туради. Форслар бу рўйхатда учинчи ўринни банд қилди.

Нефть қазиб чиқариш бўйича илғорларданлигига қарамасдан Россия 8-қаторда – 0,59 доллар. Бу Индонезиядаги ёнилғи нархи билан баробар. Шунингдек, бензин Қувайтда 0,35$, Малайзияда 0,41$, БААда 0,45$, Нигерияда 0,46$ туришини рўйхатдан билиб олиш мумкин. Бензин учун энг кўп пул санайдиган Гонгконгда унинг бир литри 1,87 доллар. Бундан ташқари, Норвегия (1,78$) ва Нидерландия(1,68$) фуқаролари ҳам бензин арзонлиги билан ғурурлана олмайди.

Бензиннинг номинал нархи бу ҳали ҳаммаси дегани эмас. Аҳолининг харид қобилиятини ҳам ҳисобга олиш зарур. Ҳисоб-китобларга кўра, Венесуэла, АҚШ ва Саудия Арабистони фуқаролари кундалик ўртача даромадининг 0,23-0,43 фоизини бензинга сарфлаши мумкин экан. Энг ҳаммабоп ёнилғи айнан шу мамлакатларда мавжуддир. Аксинча, ҳиндистонлик (кундалик даромадининг 21,21 фоизи), покистонлик (15,34%) ва филиппинликларнинг (10,26%) чўнтаги бензинни кўтаравермайди. Ўртаҳол россиялик бир кунлик даромадининг 2,31 фоизини бензинга сарфлаши мумкин.

Яна бир қизиқ кўрсаткич. Венесуэлалик ҳайдовчи маошининг 0,29 фоизини сарфлаб бир йилда 454,53 литр бензин харид қилади. Бу дунё миқёсида бензинга энг кам харажатдир. Хитойлик ва гонгконгликлар даромадидан 0,43 ва 0,46 фоизини бензинга ажратади.

Бензин энг арзон нархда сотиладиган мамлакатлар

Бензин энг ҳаммабоп бўлган мамлакатлар

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энг арзон бензин қайси мамлакатда сотилади?