Путин 10 нафар генерални ишдан бўшатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-10-2016 | 12:02 ZAMIN.UZ / Дунё / 09 Октиябр 2016
716

Путин 10 нафар генерални ишдан бўшатди

Путин 10 нафар генерални ишдан бўшатди

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ички ишлар вазирлигининг 10 нафар генералини ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруққа имзо чекди. Бу ҳақда “Mir24.tv”га асосланиб “Qalampir.uz” хабар берди.

Ишдан олинган генераллар бошқарувидаги бошқармалар олдинроқ, ИИВ таркибидан чиқарилиб, Росгвардия таркибига қўшилган эди.

Россия ИИВ Узоқшарқ федераль округи транспорт бошқармаси раҳбари Сергей Сериков ҳам истеъфога чиқарилди.

Россия Федерациясининг Федерал хизмат қўшини гвардияси 2016 йилнинг апрель ойида Путиннинг буйруғи билан ташкил қилинган.

ИИВ ҳудудий ташкилотларининг ОМОН ва СОБР бўлинмалари ИИВ таркибидан олиниб, Федерал хизмат қўшини гвардияси таркибига қўшилган эди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.