6 октябрь куни Истанбулнинг Бахчелиэвлер туманида миналанган мотоцикл портлатилди. Шаҳар губернатори Восип Шаҳиннинг айтишича, мотоциклдаги портловчи восита полиция участкасига яқин ҳудудда ҳаракатга келтирилган. Портлаш оқибатида 10 киши жароҳат олган, дея хабар бермоқда "РИА Новости". Жабрланганларнинг аҳволи оғир эмас.
Айни вақтда полиция кўчага ўрнатилган кузатув камера ёзувини синчиклаб ўрганмоқда. Улар воқеа жойидан бошқа мотоциклда қочиб кетган шубҳали шахсни қидиришяпти. Хозирча портлашни амалга оширган шахс ҳақида аниқ маълумот беришнинг имкони йўқ.
Истанбулдаги Отатурк Халқаро аэропорти яқинида юз берган портлашдан сўнг, Фотиҳ кўчасига дарҳол тез ёрдам хизмати етиб келган. Кўча йўллари ёпиб қўйилди. Воқеа жойида мутахассислар иш олиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади