Эркин кураш бўйича Ўзбекистон делегацияси сафида 4 та Олимпиадада иштирок этиб, шуларнинг 3 тасида олтин медалга эга чиққан Артур Таймазов Россия Давлат Думаси учун ўтказилган сайловларда Шимолий Осетия округида «Единой России» вакили сифатида сайланди. Бу ҳақда "Кун" нашри ёзмоқда.
Шимолий Осетияда Давлат думасидаги 1 мандат учун 7 номзод курашган. 19 сентябрь куни Артур Таймазов учун 281 186 овоз берилгани маълум бўлди. Иккинчи ўринни «Справедливой России» партияси вакили Гарий Кучиев (19 623 овоз), учинчи ўринни эса «Коммунисты России» партияси вакили Нугзар Мусульбес эгаллаган (7122 овоз).
Артур Таймазов 2000 йилги Сидней Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган бўлса, 2004, 2008 ва 2012 йилги Олимпиадаларда олтин медаль эгасига айланган.
Спортчи Осиё ўйинларининг уч карра ғолиби ҳам ҳисобланади. 2002, 2006 ва 2010 йилги турнирда унга тенг келадиган спортчи топилмаган. Жаҳон Чемпионатларида Таймазовга икки марта олтин, икки марта кумуш ва 1 марта бронза медали насиб қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади