09:07 / 21.09.2016
6 685

Фотогалерея: Сурияда инсонпарварлик ёрдами карвони ўққа тутилиши

Фотогалерея: Сурияда инсонпарварлик ёрдами карвони ўққа тутилиши

20 сентябрга ўтар кечаси, Сурия ҳукумати ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув муддати якунланганидан кейинроқ Ҳалаб вилояти ҳудудида БМТнинг инсонпарварлик юклари ортилган карвони ҳужумга учради, дейилади "Кун" нашрида.

19 сентябрь кунининг биринчи ярмида БМТ матбуот хизмати Ҳалаб ва Хомс вилоятларидаги 160 минг аҳоли учун гуманитар ёрдам жўнатганлигини маълум қилганди. БМТнинг ижтимоий ёрдам карвони Ҳалаб шимоли-ғарбидаги Урум-ал Кубро туманида ўққа тутилган. БМТнинг маълумотига кўра, 31та юк машинасидан 18таси ўққа дуч келган.




Халқаро Қизил хоч жамияти ҳужум натижасида 12 нафар кўнгилли ва бир неча нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини тасдиқлади.



Бу ҳужум "Жабҳат ан-Нусра" жангарилари томонидан амалга оширилгани айтилди.

21 сентябрь куни БМТ Сурияга инсонпарварлик ёрдамлари етказиш тўхтатилганини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Фотогалерея: Сурияда инсонпарварлик ёрдами карвони ўққа тутилиши