Британия баронининг марҳум қизи Филиппинда олиб борилаётган гиёҳвандликка қарши шафқатсиз курашнинг қурбонига айланди, дейилади "Кун" нашрида.
Мария Аврора Мойнихан 11 сентябрь куни Маниладаги Кесон-ситида отиб кетилди. Бу ҳақида CNN Филиппин полициясига асосланиб, хабар берди. Унинг жонсиз танаси ёнида "Машҳурларга гиёҳванд модда сотувчи, сен кейингисисан!" ёзуви топилган. Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, бу иш биринчи навбатда "қотиллик" сифатида кўрилади. Ҳукумат вакилларининг сўзларига кўра, аёлнинг жасади ёнидан метамфетамин пакетлари топилган.
45 ёшли аёл 2013 йилда аксилгиёҳвандлик рейди давомида ҳибсга олиниб, гаров эвазига қўйиб юборилганди.
Барон Энтони Мойнихан Филиппиндаги гиёҳванд моддалар контрабандачилари ва товламачилар билан алоқаси орқали танилган.
Мойниханнинг синглиси филиппинлик актриса Маритони Фернандес жамоатчиликни шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳурмат қилишга чақирган.
Мария Мойниханнинг ўлими Филиппин президенти Родриго Дуэрте томонидан йўлга қўйилган гиёҳвандчиликка қарши урушнинг бир кўриниши холос.
Сўнгги маълумотларга кўра, июнь ойидан бошланган гиёҳвандликка қарши кураш доирасида ўтказилган 18 800 операцияда 1 100 нафардан ортиқ киши полиция ходимлари томонидан ўлдирилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади