13:00 / 20.09.2016
7 003

Хитойдаги энг бой одамнинг ўғли ўз итига саккизта iPhone 7 олиб берди (фото)

Хитойдаги энг бой одамнинг ўғли ўз итига саккизта iPhone 7 олиб берди (фото)

«Қитъа Хитойидаги кўчмас мулк қироли» Ван Цзяньлиннинг ўғли, 28 ёшли Ван Сицун ўзининг Коко лақабли маламут зотли ити учун саккизта iPhone 7 сотиб олди, деб ёзади "TJournal"га асосланиб "Дарё" нашри.

Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида итнинг ўз аккаунти бўлиб, унга 1,9 миллион киши обуна бўлган. iPhone 7 сотувга чиққан биринчи куни итнинг ичида смартфони бор деб тахмин қилинган қутилар билан тушган сурати эълон қилинди.

Бир йил аввал Ван Сицун ўз итига ҳар бири 12 минг долларлик иккита Apple тилла соатларини олиб берган эди.

Ван Сицун — муваффақиятли бизнесмен ва 30 ёшгача бўлган энг бадавлат хитойлик тадбиркорлардан бири. У Сингапур ва Лондонда ўқиган бўлиб, Forbes версиясига кўра, 24,2 миллиард доллар давлати билан Хитойдаги энг бой киши бўлган отасининг ягона меросхўридир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойдаги энг бой одамнинг ўғли ўз итига саккизта iPhone 7 олиб берди (фото)