McDonald’s тармоғининг Европадаги бўлими 2009 йилдан буён Евроиттифоқ бюждетига 1,8 миллиард долларлик даромадидан 1,49 фоиз солиқ тўлаб келган. “Financial times” нашри компаниянинг штаб-квартираси жойлашган Люксембургда тўланадиган солиқ миқдори даромаднинг 29,2 фоизини ташкил этиши лозимлиги ҳақида эслатиб ўтмоқда, дейилади "Qalampir.uz" нашрида.
Эндиликда Евроиттифоқ McDonald’s’дан 500 миллион доллар миқдоридаги солиқни тўлашни талаб қилиши мумкин.
Ўз навбатида McDonald’s вакиллари компания барча зарур солиқларни ўз вақтида тўлаётганлигини, бироқ ҳукуматдан ҳеч қандай имтиёз олмаётганини таъкидлаб келмоқда. Компания 2011-2015 йиллар давомида солиқларни ўртача қиймати 27 фоиз ҳисоблаб, Евроиттифоққа 2,5 миллиард доллар солиқ тўлаганлигини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди