Назарбоев қаршисида битта креслода ўтирган Путин ва Атамбаев сурати ижтимоий тармоқларда кулгига сабаб бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-09-2016 | 21:41 ZAMIN.UZ / Дунё / 18 Сентиябр 2016
908

Назарбоев қаршисида битта креслода ўтирган Путин ва Атамбаев сурати ижтимоий тармоқларда кулгига сабаб бўлди

Назарбоев қаршисида битта креслода ўтирган Путин ва Атамбаев сурати ижтимоий тармоқларда кулгига сабаб бўлди

Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия президентлари Бишкекдаги МДҲ саммити вақтида бирга тасвирланган сурат ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришди, дейилади "Кун" нашрида.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бу суратда Путин ва Атамбаев битта креслога жойлашганига эътибор қаратишган. Суратда бу икки сиёсатчи битта креслога сиғишган ҳолда Қозоғистон президентини диққат билан тинглашаётганини кўриш мумкин.

Ижтимоий тармоқдагилар бу суратга кинояли фикрлар билдиришмоқда. Баъзилар Россия раҳбари учун алоҳида ўрин талаб қилишган. Шунингдек, давлат раҳбарларининг мулоқоти учун бошқа вариантлар таклиф этилган.

Эслатиб ўтамиз, 16 сентябрь куни Бишкекда МДҲ саммити ўтказилди. Бу саммит ташкилот ташкил топганининг 25 йиллигига бағишланди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.