АҚШ давлат раҳбари Барак Обама мамлакат президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватловчи кампаниядаги чиқишида Россия раҳбари Владимир Путинни Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампнинг асосий модели, деб атади. Бу ҳақида "Кун" нашри хабар берди.
"Бир ўйлаб кўринг: "У (Путин) кучли йигит. Қаранг, уни қўллаб-қувватлаш рейтинги 82 фоизни ташкил қилади". Қаранг - Саддам Ҳусайннинг рейтинги ҳам 90 фоиз бўлган. Бошқача ўйлайдиганларни ҳибсга олсанг, шундай бўлади. Бу инсон - Дональд Трампнинг асосий модели эканлиги ҳақида бир ўйлаб кўринг-а", - деди Обама.
Шунингдек у Республикачилар партиясининг аввал Путинга қарши бўлганини эслатиб ўтди ва бирга ишлашга тўғри келишидан қатъи назар, Россия президентини ўзининг асосий модели, деб ҳисобламаслигини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди