АҚШнинг Шимолий Дакота судьяси АҚШ президенти лавозимига Яшиллар партиясидан номзод Жилл Стайннинг ҳибсга олинишига ордер берди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.
Стайн Dakota Access қувури қурилишига норозилик билдириш тадбирида қурилиш техникасига пуркагич билан бўёқ сепганликда айбланмоқда.
Иш материалларига кўра, Стайн "безорилик" ва "бировнинг мулкига зиён етказиш" моддалари бўйича айбланмоқда. Худди шундай айбловлар унинг шериги Ажам Баракка ҳам қўйилган.
Эколог фаоллар Стайнни норозилик жойида ёзув қолдириш учун чақиртиришганди. У бўёқ билан бульдозер чўмичида "Мен бу позицияга розиман" деган ёзув қолдирган.
Бу ерда яшовчи сиу қабиласи ҳиндулари тўрт штат орқали ўтувчи қувурнинг қурилишини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда. Қабила сардорлари қувур муқаддас жойларни таҳқирлайди ва сувни ифлослантиради, деб ҳисобламоқдалар.
2012 йил 16 отябрда Стайн Демократик партиядан иккинчи муддатга номзодини қўйган АҚШ президенти Барак Обама ва унинг рақиби Митт Ромнининг дебатларига киришга уринишда ҳибсга олинганди.
АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 8 ноябрда ўтади. АҚШ президенти лавозимига асосий номзодлар Дональд Трамп ва Хиллари Клинтон ҳисобланмоқда. Улардан ташқари, сайлов кампаниясида Стайн ва Гэри Жонсон ҳам иштирок этмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда