Обама уни ҳақоратлаган президент билан учрашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-09-2016 | 10:55 ZAMIN.UZ / Дунё / 08 Сентиябр 2016
682

Обама уни ҳақоратлаган президент билан учрашди

 Обама уни ҳақоратлаган президент билан учрашди

АҚШ президенти Барак Обама уни Лаосдаги саммит олдидан нутқида ҳақоратлаган Филиппин президенти Родриго Дутерте билан учрашди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.

"Сен ҳурмат билдиришинг керак. Гаплар билан ташланиш керак эмас. Мен сени бу саммитда ланъатлайман!", деб Обамани ҳақоратлаган Дутерте матбуот-анжуманида.

Дутертенинг бу гапларидан кейин Обама саммит доирасида у билан учрашмаслигини айтган. Бироқ, 7 сентябрда маълум бўлишича, икки давлат етакчиси учрашиб, бир-бирларига илтифот кўрсатишган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.