Суданда тропик ёмғир сабабли 70 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-08-2016 | 11:50 ZAMIN.UZ / Дунё / 07 Август 2016
660

Суданда тропик ёмғир сабабли 70 киши ҳалок бўлди

Суданда тропик ёмғир сабабли 70 киши ҳалок бўлди

Суданнинг аксарият вилоятларида тропик ёмғирлар сабабли 70 киши ҳалок бўлди, деб “ТАСС” хабар беради.

Судан ички ишлар вазирлиги томонидан берилган хабарга кўра, 13 вилоятдан жами 76 кишининг вафот этганлиги тўғрисида хабарлар берилган. Бундан ташқари, 100дан ортиқ уйлар вайрона бўлган. Тропик ёмғир янада давом этадиган бўлса, Нил дарёси сатхидан кўтарилиб кетиши ҳамда унинг атрофидаги уйларни вайрон қилиши тахмин қилинмоқда.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.