16:30 / 26.02.2017
6 942

Ўзбекистонда иш ҳақлари ўз вақтида берилишини назорат қилиш чоралари кўрилади

Ўзбекистонда иш ҳақлари ўз вақтида берилишини назорат қилиш чоралари кўрилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси иштирокида 2017-2019 йиллар учун мўлжалланган бош келишув имзоланди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Келишувни ҳукумат номидан бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева, ходимлар ташкилотлари номидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов, республика иш берувчилар бирлашмалари номидан – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов имзолаган.

Бош келишув республикада олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатни умумий тамойилларини белгилайди. Шунинг учун ушбу ҳужжат асоси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947 сонли Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинган.

"Меҳнатга ҳақ тўлаш, аҳолининг реал даромадлари ва турмуш даражасини кўтариш масалаларида илк бор ялпи ички маҳсулот таркибида меҳнат ҳақи улушини 30 фоиздан кам бўлмаган миқдорда сақлаб туриш, энг кам иш ҳақи миқдорини белгилаш бўйича уч томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш хусусида келишиб олинди", дейилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси сайти хабарида.

Меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солишда ва иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлашда жамоа келишувлари ва шартномаларининг ролини оширишга, иш ҳақидан қонунчиликда кўзда тутилмаган ушлаб қолишларга йўл қўйилмаслигига доир қўшимча чора-тадбирлар кўриш мақсадга мувофиқ деб қабул қилинган. Томонлар энг кам меҳнат ҳақи стандартларига риоя этилиши устидан давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг тариф қисми ва тарифга қўшимча қисми ўртасидаги мақбул нисбатни давлат томонидан ва жамоа шартномалари воситасида ўрнатилишини таъминлаш зарурлигини тан олишган.

Бундан ташқари, меҳнат бозорини ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш масалаларида барқарор иш ҳақини ва ҳавфсиз меҳнат шароитларини таъминловчи доимий иш ўринлари, айниқса қишлоқ жойларида яратилишига, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларининг бошқа тоифаларини ишга жойлаштиришга кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ деб топилган.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини мутахассислиги бўйича ишга жойлаштирилиши, ёш мутахассисларни ўз иш ўринларида қўнимлилиги учун иш берувчилар масъулиятини ошириш, юридик шахсларнинг тугатилиши ва қайта ташкил этилиши натижасида бўшатиб олинган ходимларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этиш, меҳнат миграциясини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича амалий чоралар кўриш устувор вазифалар ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда иш ҳақлари ўз вақтида берилишини назорат қилиш чоралари кўрилади