Хитойнинг Шэньси вилояти (Шимоли-Ғарбий Хитой) маъмурияти маркази Сиань шаҳри ва Ўзбекистон ўртасида темир йўл орқали юк ташиш йўлга қўйилди, деб ёзади Кун нашри.
Синьхуа хабарига кўра, 41 вагондан иборат темир йўл поезди 24 февраль куни 1000 тонна миқдоридаги пахта толаси ортган ҳолда Тошкентдан Сиандаги Синьчжу темир йўл бекатига борган.
Янги маршрут юк ташиш учун кетадиган вақтни 1 ойдан 15-18 кунгача қисқартирган.
Ҳар ойда Хитойга Ўзбекистондан 3 минг тоннага яқин юқори сифатли пахта толаси импорт қилинади. Маҳсулот Сиандан Хитойнинг шимолий ва шарқий ҳудудларига олиб кетилади.
Сиандан Марказий Осиёга темир йўл қатнови 2013 йилдан йўлга қўйилган. Бу йўл орқали қатнов Европага қадар давом этади. 23 февраль ҳолатига кўра, шу йўналишда 290 марта қатнов амалга оширилиб, 454 минг тонна юк турли шаҳарларга, жумладан Олмаота, Ҳамбург ва Москвага етказилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди