17:48 / 18.02.2017
6 310

Шавкат Мирзиёев Покистонга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Покистонга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга ва дўст Покистон халқига Синд музофотининг Сехван-Шариф шаҳрида содир этилган террорчилик хуружи оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди, деб ёзмоқда Газета.уз нашри.

Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказди ҳамда жароҳат олганларнинг тез орада соғайиб кетишини тилади.

Пайшанба куни кечқурун Сехван-Шарифда Лал Шахбоз Қаландар мақбараси ҳудудида портлаш содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, 90 га яқин киши ҳалок бўлди, 300 дан зиёди жароҳатланди. Портлаш учун жавобгарликни ИШИД тўдаси ўз зиммасига олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Покистонга ҳамдардлик билдирди