9 325
Миллий хавфсизлик хизмати Суд департаменти ходимини 5 минг доллар пора билан ушлади
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда пул эвазига суд органига ишга жойлаштиришни ваъда берган товламачини қўлга олишди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон хабар бермоқда.
Тошкент шаҳри Олмазор тумани суд ижрочилари бўлимининг жамоатчи ёрдамчиси Муроджон Миранваров фуқаролардан бирини шу бўлимга суд ижрочилигига ишга жойлаштиришда ёрдам беришини айтиб ундан 5 минг доллар сўраган.
"Муроджон Миранваров сўралган пулни олаётган вақтда қўлга олинди. Товламачи дастлабки терговда айбига иқрор бўлмади. Бироқ рад қилиб бўлмайдиган далиллар кўрсатилганидан сўнг у айбига тўлиқ иқрор бўлди", — деди Миллий хавфсизлик хизмати вакили.
Унга нисбатан Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов доирасида Миранваровнинг шерикларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади