10:50 / 16.02.2017
11 274

Ўзбекистонда йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилади

Ўзбекистонда йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 14 февраль куни имзоланган фармонга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ташкил этилади. Бу ҳақда «UzA»га асосланиб «Дарё» хабар берди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб:
  • юридик ва жисмоний шахслар томонидан йўл қурилиши ишларида, йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
  • қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар ишида қатнашиш;
  • йўл қурилиши юзасидан шаҳарсозлик қонунчилигига риоя қилиниши устидан назорат қилишни ташкил этиш борасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш ва унда иштирок этиш;
  • йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини олиб бориш кабилар белгиланган.

Президент фармони билан Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида ҳукумат қарорини қабул қилиш ҳақида кўрсатма берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилади