Президент Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни Сергели туманида бунёд этилаётган замонавий кўп қаватли уй-жойлар билан танишди. Бу ҳақда "Спутник" нашри хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Сергели туманида 2016-2017 йиллар режасига асосан 4284 хонадондан иборат 102 замонавий кўп қаватли уй-жой қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур йирик лойиҳа оилаларнинг турар жойга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини яратади. Эътиборлиси, уйлар оилаларга имтиёзли ипотека кредити орқали берилади.
Мустақилликнинг 26 йиллиги арафасида ушбу уй-жойнинг 66тасини фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. Шунингдек, таълим муассасалари, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам барпо этилади.
"Асосий мақсадимиз одамларга қулайлик яратиш, уларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш. Мазкур уй-жойлар тақсимотида адолат мезонига қатъий риоя этилиши керак. Шунда халқимизнинг кайфияти яхши, ҳаётдан рози бўлади. Эртанги кунга ишончи ортади. Аҳолининг эҳтиёжи, талабидан келиб чиқиб бундай уйларни Тошкент шаҳрининг 10 туманида 10 тадан қуришни режалаштирмоқдамиз", деди Мирзиёев.
Президент мутасадди раҳбарлар ва мутахассисларга мазкур иншоотларни бугунги кун талабларига тўла жавоб берадиган пухта лойиҳалар асосида қуриш, уларни энг замонавий инфратузилмалар билан таъминлаш бўйича зарур тавсиялар берди, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди