22:11 / 25.01.2017
13 948

Ўзбекистонда 2 сентябрь ҳар йили Ислом Каримов Хотира куни сифатида ёд этилади

Ўзбекистонда 2 сентябрь ҳар йили Ислом Каримов Хотира куни сифатида ёд этилади

Ислом Каримов вафот этган сана — 2-сентябрь ҳар йили Биринчи Президент Хотира куни сифатида ёд этилади. Ислом Каримов таваллуд топган сана — 30 январь эса ҳар йили кенг нишонланади, деб ёзади «Дарё» нашри.

Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 25 январь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорда белгилаб қўйилган.

Қарор «халқимизнинг самимий тилаклари ва хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб, она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматларини инобатга олиб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш мақсадида» қабул қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 2 сентябрь ҳар йили Ислом Каримов Хотира куни сифатида ёд этилади