6 884
Ўзбекистонда Ислом Каримовнинг таваллуд санасини нишонлашга кенг тайёргарлик кўрилмоқда
Шу кунларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун – 30 январь санасини нишонлашга тайёргарлик кўрилмоқда. Таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ушбу сана муносабати билан турли маданий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилаётир. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.
Тадбирларни байрамона руҳда ташкил этишда Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши каби турли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, маънавият тарғиботчилари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар фаол иштирок этмоқда.
Самарқанд давлат университетида ўтказилган ана шундай тадбирда Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти, бой маънавий мероси ҳақида сўз юритилди.
Шундай тадбирлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади