2017 йилдан бошлаб Ҳаж ва Умра сафарига бориш тартибига ўзгариш киритилади. Интернет сайтларида тарқалган хабарларга кўра, жорий йилдан бошлаб Умра ва Ҳаж сафарига илгари ушбу амалларни бажармаган фуқароларни юбориш тартиби жорий этилади. Аввал бу амалларни ўтаган фуқаролар қайта бориша олмайди. Sof.uz бу маълумотни ойдинлаштириш мақсадида “Дин ишлари бўйича қўмита” телефон рақамига қўнғироқ қилди, аммо аниқ жавоб ололмади, деб хабар беради "Дийдоразиз" нашри.
Ҳаж ва Умра сафарларини уюштириш тартиби бўйича Ўзбекистоннинг Ички ишлар вазирлиги “Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бошқармаси”, Дин ишлар қўмитаси, Мусулмонлар идораси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари ҳамда Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкатлари бошлиқларидан ташкил топган тузилма қарор беради.
Умра — Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларига зиёратдир ва бу мусулмонлар учун суннат амали ҳисобланади. Ўзбекистонда йилига икки марта – баҳор ва куз фаслида Умрага сафар уюштирилади. Умрага борувчиларни рўйхатга олиш ишлари йилнинг 12 январидан 25 январига қадар давом этади. Уларнинг биринчи гуруҳи келаси ой ўрталаридан Саудия Арабистонига йўл олишади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди