Тошкентда МДҲда ягона бўладиган боғнинг қурилиши бошланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда МДҲда ягона бўладиган боғнинг қурилиши бошланди

Тошкентда МДҲда ягона бўладиган боғнинг қурилиши бошланди

Аввалроқ, пойтахт Тошкентда МДҲ давлатларида ҳали учрамаган, кўркам ва замонавий аттрационлар билан бойитилган боғ қурилши ҳақида хабар берган эдик.

Ишончли манбаларимиз етказган маълумотларга қараганда, шу ҳафта боғни қуриш ишларига старт берилган.

Дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатларидаги боғларга ўрнатилган аттракционлардан бир қанчаси Ўзбекистонга ҳам олиб келиниб, айнан янги боғга ўрнатилади. Агар мазкур ғоя амалга оширилса, ушбу боғ МДҲ давлатлари орасида энг замонавий аттракционлар ўрнатилган ягона боғ бўлади.

Боғга дуёнинг етти мўжизаси саналган биноларнинг кичик макетларини ўрнатиш ҳам режалаштирилган.

Шайхонтоҳур туманида барпо этилаётган мазкур боғни қуриш ишлари 2017 йилнинг охирига қадар якунига етказилиши режалаштирилган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.