10:53 / 06.01.2017
7 658

Андижон вилояти ҳокими олимлар билан суҳбат ўтказди

Андижон вилояти ҳокими олимлар билан суҳбат ўтказди

Андижонда «Илм-фан ютуқлари – тараққиётнинг муҳим омили» мавзусида мулоқот бўлиб ўтди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Вилоят олимларининг илмий салоҳиятини янада ошириш, илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш, илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда илм-фан соҳасини ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, сифат жиҳатдан юқори даражага кўтариш, илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш, бу борада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва ишлаб чиқаришга татбиқ этишни шиддат билан ўзгараётган давр тақозо этаётгани таъкидланди.

Олимлар конструкторлик-технологик ташкилотлар, инновация марказлари ташкил этиш, илм-фанга асосланган янги технологияларни жорий этувчи корхоналарга, хусусан, фермер хўжаликларига имтиёз ва преференциялар бериш, иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қиладиган муҳим устувор тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, катта тажриба ва салоҳиятга эга олимлар мактабини яратиш, халқаро илмий марказлар, хорижий олий ўқув юртлари билан илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёш олимларнинг илмий изланишлари учун кенг имкониятлар яратиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов мутасадди идоралар раҳбарларига кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Андижон вилояти ҳокими олимлар билан суҳбат ўтказди