13:38 / 05.01.2017
13 942

2016 йилда 126 минг фирма номлари захирага олинган

2016 йилда 126 минг фирма номлари захирага олинган

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, “Фирма номларини захирага қўйишнинг электрон тизими” жорий этилган даврдан бошлаб 406 мингдан ортиқ фирма номи захирага олинган. Улар “Фирма номи тўғрисида”ги қонун талабларига мос келиши, маълумотлар базасида мавжуд номларга ўхшаш ёки адаштириш даражасида ўхшаш эмаслиги сабабли захира рўйхатига киритилган.

2016 йилда эса захирага олинган фирма номлари 127 мингдан ортиқни ташкил этган.

Интернет тармоғи орқали фирма номларини захиралаш тизими 2011 йил 1 февралидан жорий қилинган. Юридик ёки жисмоний шахслар Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz сайтига кириб, фирма номини кўриб чиқиш учун электрон кўринишда ариза қолдиришлари мумкин.

Электрон аризалар асосида тақдим этилган фирма номлари хусусидаги маълумотлар Давлат статистика қўмитаси базасидан бевосита давлатнинг бошқа рўйхатга олувчи органларига интернет орқали узатилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2016 йилда 126 минг фирма номлари захирага олинган