Ўзбекистонда ҳомиладорлик ва туғруқлар бўйича нафақалар тўлаш тартиби ўзгартирилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-01-2017 | 01:30 ZAMIN.UZ / Узбекистон / 04 Январ 2017
1 591

Ўзбекистонда ҳомиладорлик ва туғруқлар бўйича нафақалар тўлаш тартиби ўзгартирилди

Ўзбекистонда ҳомиладорлик ва туғруқлар бўйича нафақалар тўлаш тартиби ўзгартирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017 йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрлари прогнози тўғрисида"ги қарори билан ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақаларни тўлашнинг янги тартиби тасдиқланди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Такроран ишга кираётганлар ёки 12 ойдан кўпроқ танаффусдан кейин ўз меҳнат фаолиятини бошлаётганлар учун ишга қабул қилинган кунларидан бошлаб ишлаб берган вақтларига боғлиқ ҳолда ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақаларни белгилашнинг дифференцияланган миқдори амал қилади:

ишга қабул қилингандан бошлаб 6 ойгача - ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича таътилда бўлган вақт давомида ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи;
ишга қабул қилингандан бошлаб 6 ойдан 12 ойгача - ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича таътилда бўлган вақт давомида ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
ишга қабул қилингандан бошлаб 12 ойдан кўпроқ - ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича таътилда бўлган вақт давомида ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи.

Қарорнинг қабул қилиниши билан Ўзбекистон меҳнат вазирлиги ва молия вазирлигига 2 ҳафталик муддат ичида ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақаларни белгилаш ва тўлаш тартибини қайта қўриб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.