9 968
Ҳукумат жисмоний шахслар учун Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмани 8 фоизга оширди
2017 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда фуқароларнинг Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказиладиган мажбурий суғурта бадаллари ставкаси оширилди. Янги ставка «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори асосида ўрнатилган, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Қарорга кўра, фуқароларнинг Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказиладиган мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 7,5 фоиздан 8 фоизга оширилган.
Бунда юридик шахслар учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз миқдорида сақлаб қолинган.
Корхоналар, муассаса ва ташкилотларнинг мажбурий суғурта бадаллари, фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ва корхоналар, муассаса ва ташкилотлар томонидан реализация қилинган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқий ҳажмидан ажратиладиган мажбурий тўловлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси асосий даромади ҳисобланади.
Қайд этиш керакки, охирги марта 2016 йилнинг 1 январида фуқароларнинг Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказиладиган мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 7 фоиздан 7,5 фоизга ошганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади