Ўзбекистон ҳукумати «Қамчиқ» довони орқали юк автомобилларининг баъзи турлари билан юкларни олиб ўтишга тақиқ қўймоқчи, деб ёзади «Дарё». Вазирлар Маҳкамасининг «‘Автомобиль транспорти билан ‘Қамчиқ’ довони орқали юк олиб ўтишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида’ги қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларининг муҳокамаси порталига жойланди.
«‘Қамчиқ’ довони орқали эксплуатация муддати 25 йил ва ундан кўпроқ бўлган юк автомобиллари ва шатакчи автомобиллар орқали юклар олиб ўтиш 2017 йил 1-янардан тақиқлансин», — дейилади қарор лойиҳасида.
Шунингдек, битта етакловчи ўққа 11,5 тонна, иккиталик ўққа 20 тоннадан ортиқ юк тўғри келадиган автотранспорт воситалари билан «Қамчиқ» довонидан юк олиб ўтишни 2017 йил 1 июлдан ман қилиш таклиф этилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди