11:46 / 29.12.2016
6 803

Financial Times Ўзбекистонни 2017-йилнинг энг диққатга сазовор туристик йўналишлари қаторига киритди

Financial Times Ўзбекистонни 2017-йилнинг энг диққатга сазовор туристик йўналишлари қаторига киритди

Financial Times газетасида 2017-йилда саёҳат қилиш тавсия этилаётган мамлакатлар ҳақида мақола эълон қилинди. Бу рўйхатга энг диққатга сазовор тўққиз давлат киритилган бўлиб, унда Ўзбекистон 2-ўринда қайд этилган, деб хабар беради Дарё нашри.

Рейтинг сайёҳлик саноатининг Wild Frontiers, KE Adventure Travel, Discover the World, Ampersand Travel, Oetker Collection, Red Savannah, Cazenove and Loyd каби машҳур компаниялари раҳбарлари иштирокида ўтказилган сўров натижалари асосида тузилган.

Мақола муаллифлари туристларга агар бутун Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат қилиш имкони бўлмаса, Ўзбекистонга сафар қилишни тавсия этган. Чунки мамлакатда бу тарихни ўзида акс эттирган барча жиҳатлар — Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Тошкент каби шаҳарлар, қадимий карвонсарой ва нодир обидалар, саҳро манзараси, отда ва туяда саёҳат қилиш имкониятлари бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Financial Times Ўзбекистонни 2017-йилнинг энг диққатга сазовор туристик йўналишлари қаторига киритди