17:09 / 28.12.2016
6 385

Ўзбекистон энг қизиқ сайёҳлик йўналишлари рўйхатида 2-ўринни эгаллади

Ўзбекистон энг қизиқ сайёҳлик йўналишлари рўйхатида 2-ўринни эгаллади

Жаҳон туристик саноати етакчилари Financial Times нашрига 2017 йилда саёҳатчиларга қизиқиш туғдирувчи энг муҳим йўналишлар ҳақида маълумот тайёрлаб беришди. Ўзбекистон бу рўйхатда Непалдан сўнг иккинчи ўринни банд этди.

“Мижозларимиз ноёб жойларга бўлган узоқ сафарларга кўпроқ боришмоқда ва Ипак йўли мамлакатлари ҳозирги кунда энг қизиқ йўналиш сифатида тан олинди”, - дея айтиб ўтди Wild Frontiers туристик фирмаси вакили Жонн Билби.

Унинг таъкидлашича, бундай турларга бўлган талаб Ипак йўли ҳақида сўнгги пайтларда чиқарилган китоблар ва теледастурлар билан боғлиқ.

FT рўйхатидан Кения, Финляндия, Андаман ороллари, Буюк Британия, Мадагаскар, Камбожа ва Янги Зеландия ҳам ўрин олган.

Нашр маълумотларига кўра, Ўзбекистон Ипак йўли бўйлаб узоқ муддатли саёҳатларни амалга ошира олмайдиганлар учун қулай жойдир. Мамлакат бу борадаги барча жиҳатларни ўзида уйғунлаштирган: Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги масжидлар, мақбаралар ва миноралар.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, республика раҳбарининг туристик соҳани янада жадаллик билан ривожлантириш чоралари тўғрисидаги фармони сабаб мамлакатга келувчилар сони кескин ортади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб янги тартиб кучга киради. Унга кўра виза режими дунёнинг 15 мамлакатига нисбатан бутунлай бекор қилинади. Бундан ташқари, мамлакатга визасиз кириш имкони дунёнинг 12 давлатининг 55 ёшдан ошган фуқароларига ҳам тақдим этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон энг қизиқ сайёҳлик йўналишлари рўйхатида 2-ўринни эгаллади