21:10 / 27.12.2016
6 551

Ўзбекистонга Афғонистон делегацияси ташриф буюрди

Ўзбекистонга Афғонистон делегацияси ташриф буюрди

2016-йилнинг 27-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган ҳамда таркибида Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумаюн Қаюми ва Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргар бўлган делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига асосланиб Кун.уз сайти хабар бермоқда.

Учрашувда аввал бўлиб ўтган олий даражадаги ва бошқа икки томонлама музокаралар чоғида эришилган келишувлар доирасида Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари юзасидан батафсил фикр алмашилди. Афғонистон раҳбарининг вакиллари икки мамлакат иқтисодиётининг етакчи секторлари раҳбарлари иштирок этган ва Тошкент шаҳрида ўз ишини ниҳоясига етказган Савдо, транспорт ва энергетика бўйича Ўзбекистон-Афғонистон ҳукуматлараро комиссиясининг иккинчи мажлиси якунлари бўйича таасуротларини сўзлаб берди.

Таъкидланганидек, мазкур тадбир қўшма фаолиятнинг, жумладан савдо, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ва ўзаро манфаатли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишдаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишга имкон берди.

Мулоқот давомида 2017-йилда бўлажак учрашувлар жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонга Афғонистон делегацияси ташриф буюрди