23 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазма залида «Тошкент қувончлари» VI Халқаро болалар расмлари биенналеси ишининг якунланишига бағишланган тантанали ёпилиш маросими ва ғолибларни мукофотлаш тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Kultura.uz»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.
Қарийб 30 мамлакат болалари биенналеда ўз ижоди намуналарини намойиш этди. Экспозицияга 3 мингга яқин расмлар кирди. Беш кун давом этган танлов якунларини тажрибали ҳакамлар ҳайъати ясаб берди.
Ҳайъат раиси, Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Эдгарс Боднарс амалга оширилган улкан иш учун барчага миннатдорлик билдирди.
Биенналенинг бош мукофоти — Гран-прини таиландлик 8 ёшли Чаянонт Саксиривутто Happy Day сурати учун қўлга киритди.
Бундан ташқари, «Мавзунинг энг яхши акс эттирилганлиги», «Профессионал маҳорат учун», «Ижодий фантазия учун» номинациялари бўйича еттитадан олтин, кумуш ва бронза медаллари тақдим этилди. Шунингдек, иштирокчиларга эсдалик медаллари ҳамда «Тошкент қувончлари» Халқаро биенналесининг сертификатлари топширилди. Ўзбекистонлик, латвиялик, литвалик, россиялик, украиналик, грециялик болалар тақдирланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади