17:48 / 26.12.2016
7 314

Президент совғаларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга етказиш бошланди

Президент совғаларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга етказиш бошланди

Янги йил арафасида жойларга етказиладиган ўқув анжомлари, турли ширинликлардан иборат «Президент совғалари» кичкинтойлар учун унутилмас туҳфа ҳисобланади. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Бу йил ҳам Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, «Сен ёлғиз эмассан» республика жамоатчилик болалар жамғармаси томонидан ушбу байрамни юксак савияда ўтказиш учун қизғин ҳозирлик кўрилди. Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ўғил-қизлари, «SOS – болалар маҳаллалари» тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум болалар учун Президентнинг Янги йил совғалари етказилмоқда.

— Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан тақдим этиладиган 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлардан иборат бўлган совғалар тайёрланди, — дейди Халқ таълими вазирлигининг ахборот хизмати раҳбари Баҳриддин Шайвалиев. — Президент совғалари Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларига автотранспортда, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг самолётлари орқали жорий йилнинг 25—28 декабрь кунлари жадвал асосида етказиб берилади.

Совғалар 29 декабрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ташкил этиладиган «Президент арчаси» тадбирларида кичкинтойларга топширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент совғаларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга етказиш бошланди