Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев Самарқандга ташрифи вақтида Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти бўлгани билан яна бир маротаба табриклади.
"Сиз, мен шунчаки таниш эмас, балки иним деб ҳисоблайдиган одамсиз. Менинг акам Совет иттифоқи парчалангандан кейин Ўзбекистонга кўчиб ўтган, бир шаҳарчада оддий ўқитувчи бўлиб ишлаган. Шундай бўлганки, мен уни деярли 14 йил кўрмаганман. Айнан сиз менга Тошкентда ҳадялар олиб келгансиз, эсимда", деб айтди Атамбоев.
"2007 йилда сиз ва мен бош вазирлар бўлганмиз. Мен давлатларимиз ўртасида ҳақиқий оға-иничилик муносабатлари бўлиши кераклигини айтганман. Сиз менга жуда яқинсиз", деб қўшимча қилди Қирғизистон Президенти. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди