Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга ташрифи давомида мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади. У Самарқанд шаҳрига бугун келмоқда, деб хабар беради "Kun.uz" нашри қирғиз давлат раҳбари маъмурияти вакилига асосан.
“Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга 24 декабрь кунига мўлжалланган ишчи ташрифи доирасида Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказилади. Унда давлат раҳбарлари бир қатор икки томонлама масалаларни муҳокама этишади”, - дея айтиб ўтди агентлик суҳбатдоши.
Қирғизистон раҳбари девонининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Сапар Исоқовнинг маълум қилишича, Атамбаев Шавкат Мирзиёев томонидан Президент сифатида қабул қилинадиган биринчи хориж давлат етакчиси бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойида Қирғизистон бош вазири биринчи ўринбосари Муҳаммадқалим Абулғозиев бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрига келганди. Кейинроқ эса Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов бошчилигидаги делегация ҳам ушбу давлатга ташриф буюрди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади