11:32 / 23.12.2016
12 173

PM.gov.uz Ўзбекистон Президентининг виртуал қабулхонасига айлантирилди

PM.gov.uz Ўзбекистон Президентининг виртуал қабулхонасига айлантирилди

Сентябрь охиридан буён pm.gov.uz манзилида фаолият кўрсатиб келаётган бош вазир виртуал қабулхонаси эндиликда Президент Шавкат Мирзиёев виртуал қабулхонаси деб аталади.

«PM» қисқартмасини энди «Президентга Мурожаат» деб таърифласа бўлади, хабар қилинди давлат раҳбарининг Facebook`даги саҳифасида.

Ҳозирги вақтда ушбу порталнинг 3 ойлик ишлаш тажрибасидан келиб чиқиб, мурожаатларни кўриб чиқишни янада такомиллаштириш бўйича тегишли Президент қарорлари лойиҳалари тайёрланмоқда, деб қўшимча қилинди саҳифада.

23 декабрь маълумотларига кўра, ўтган давр мобайнида виртуал қабулхонага 303 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган. Бундан ташқари, мамлакат раҳбари топшириғи бўйича барча вазирликлар , маҳкамалар, давлат иштирокидаги компаниялар, банклар ва ОТМлар сайтларида виртуал қабулхоналар очилган.

Янги бош вазирнинг ҳам виртуал қабулхонаси очилиши тўғрисида эса ҳозирча маълумотлар йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » PM.gov.uz Ўзбекистон Президентининг виртуал қабулхонасига айлантирилди