18:33 / 21.12.2016
7 804

Айрим ҳудудларда -23 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

Айрим ҳудудларда -23 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

22 декабрдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчилик бўлиб кучли совуқ тушиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 23-25 декабр кунлари шамол кучайиб, унинг тезлиги секндига 15-20 метрни ташкил қилади. Ҳаво ҳарорати —12…-17 даражагача пасайяди. Устюрт ясси тоғлигида тунги ҳаво ҳарорати —23 даражани, кундузги эса —7…-12 даражани ташкил қилиши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида қор ва ёмғир ёғиб, айрим ҳудудларлда туман бўлиши кутилади. 22-23 декабр кунлари ҳаво ҳарорати 0…-5 даражани ташкил қилади. 24-25 декабр тунда ҳаво ҳарорати —7…-12 даржани, кундузи эса —2…-7 даража совуқни ташкил қилади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво унчалик совуқ бўлмайди. Шамол тезлиги 7-12 м/с ни ташкил қилади. Ҳаво ҳарорати тунда тундан 0…-5 даражани, айрим ҳудудларда —7 даражагача совуқ бўлиши мумкин. Кундузи эса, ҳарорат +4…+9 даражагача исиши ктуилмоқда.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 22-23 декабр тунда ҳаво ҳарорати 0…-2 даража, 24-25 декабрда эса —4…-9 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати +2…+7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларда туман тушиши ва шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. 22-23 декабр кунлари ҳаво ҳарорати тунда 0…-3 даража совуқ, кундузи эса 0…+5 даража иссиқ бўлиши мумкин. 24-25 декабр тунда ҳаво ҳарорати —7…-12 даража совуқ, кундузи эса 0…+5 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи пайдо бўлади. 23-25 декабр тунда ҳаво ҳарорати —18 даражагача совуқ бўлиши, кундузи эса —10 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Айрим ҳудудларда -23 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда