Бугун 15 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб ёзади sharh.uz.
Унда Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгаши депутатлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибида кўриб чиқилган масалалар қаторида вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи ҳам муҳокама этилган. Вилоят ҳокими лавозимига Бабаев Шукрулло Ҳабибуллаевич номзоди кўриб чиқилган ва вилоят кенгаши депутатлари қўллаб-қувватлаши билан бир овоздан маъқулланган.
Ш.Бабаев бунга қадар Ангрен шина-резина заводида директор, “Жиззах цемент” акциядорлик жамияти раҳбари лавозимларида ишлаган.
Бунга қадар, Ўзбекистон Президентининг 12 августдаги фармонига мувофиқ Исламджан Эргашходжаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида тайинланган эди.
Эргашходжаевга қадар Тошкент вилояти ҳокими лавозимида Содиқ Абдуллаев, ундан аввалроқ эса Аҳмаджон Усмонов фаолият олиб борган.
Хабрларга кўра, И.Эргашходжаев ҳозирга қадар бўш турган Республика Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди