Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида, халқ манфаатлари ва раҳбарларнинг жамият олдидаги маъсулияти борасида долзарб фирклар билдирилди. Ҳамда кейинчалик маҳаллий ҳокимларни халқ томонидан сайлаш масаласи кўтарилди.
Маърузада шундай дейилади «Келгусида биз маҳаллий ҳокимларни бевосита халқ томонидан сайлаш масаласи ҳақида ҳам ўйлаб, муҳокама қилиб кўришимиз керак. Ҳар бир ҳудуд ўз раҳбарини ўзи сайласа, раҳбарларнинг халқ ва жамият олдидаги масъулиятини кескин оширишга эришиш мумкин.
Бу борада 2017-2021 йилларга мўлжалланган, Ўзбекистон Республикасида маъмурий бошқарув соҳасидаги ислоҳотлар концепциясини қабул қилиш кўзда тутилмоқда.
Ушбу концепцияга мувофиқ, давлат бошқаруви органлари тузилмасини, вазифа ва ваколатларини оптималлаштириш, уларнинг ўзига хос бўлмаган, такрорланадиган функцияларини ҳамда ходимлар умумий сонини қисқартириш, шунингдек, давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги ролини кескин камайтириш бўйича аниқ тадбирлар амалга оширилади.
Президент девони ва Вазирлар Маҳкамаси ижро аппарати фаолиятини такомиллаштиришга, қабул қилинаётган қонун, фармон ва қарорлар самарали амалга оширилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратамиз.
Шу билан бирга, давлат хизмати институтини ислоҳ этиш, давлат хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминоти, уларнинг касбий тайёргарлигини тубдан такомиллаштириш, бу соҳага янгича фикрлайдиган, масъулиятли, ташаббускор, ватанпарвар кадрларни жалб этиш бўйича самарали тизим яратилади.
Ана шу масалаларнинг барчаси яқинда ишлаб чиқиладиган “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонунда ўз ифодасини топади». “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради