6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар бермоқда, деб ёзди "Kun.uz" нашри.
Амалий мулоқот чоғида парламент қуйи палатасининг депутатлари “Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини ҳам муҳокама қилдилар.
Таъкидландики, ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниши интеллектуал мулк эгаларининг ҳуқуқларини уларнинг маҳсулот белгиларидан инсофсиз рақобатчилар томонидан фойдаланилишидан ҳимоя қилиш даражасини сифат жиҳатдан ошириш, тадбиркорлик субъектларига рўйхатга олинган товар белгилари тўғрисидаги ахборотлардан жадал фойдаланиш, суд қарорларини қабул қилиш чоғида товар белгисини инсофсизлик билан рўйхатдан ўтказилишидан тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишда якуний қарорнинг янада аниқ ва бир хилда ифодаланишини таъминлаш имконини беради. Бундан ташқари, товар бозорларида инсофсиз рақобат ҳолатларига қарши янада самаралироқ курашиш ва бундай ҳолатларнинг оқибатларини бартараф этиш жуда муҳимдир. Нормалар интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ҳуқуқининг халқаро амалиётига мувофиқлаштирилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди