Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси иккинчи ўқишда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қабул қилиш ҳамда уни Сенатга юбориш тўғрисида қарор қабул қилдилар. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси ахборот хизмати маълум қилади.
Ушбу қонун лойиҳаси биринчи навбатда фуқаролар жумладан, тадбиркорларнинг давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига ишончини мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни кенг кўламда қонун йўли билан тартибга солишга, коррупцияга қарши курашиш борасида давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишга, шунингдек жамият ҳаётининг барча соҳаларида бундай ҳолатга тўлиқ барҳам беришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан мурoсасизлик муҳитини яратишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойида Шавкат Мирзиёев Қонунчилик палатасига мазкур қонун лойиҳасини муҳокамага киритиш ҳақида қонунчилик ташаббуси билан чиққан эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди