21:25 / 23.11.2016
7 667

Ўзбекистондаги 14та ОТМ капитал таъмирланиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистондаги 14та ОТМ капитал таъмирланиши режалаштирилмоқда

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда олий ўқув юртлари сони 37 тадан 81 тага ўсди, шу жумладан хорижий мамлакатлар нуфузли олий ўқув юртларининг бир қатор филиаллари фаолият юритмоқда. Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасига ҳар йили сарфланаётган харажатлар ялпи ички маҳсулотга нисбатан 10-12 фоизни ташкил этмоқда. Бу ЮНЕСКОнинг мамлакатни барқарор ривожлантиришни таъминлаш учун таълимга йўналтирилиши зарур бўлган инвестициялар миқдори бўйича тегишли тавсияларидан, яъни 6-7 фоиздан қарийб 2 баробар кўпдир.

Биргина шу йилнинг ўзида Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси зарур инфратузилмани янада ривожлантириш мақсадлари учун 355,6 миллиард сўм маблағ ажратган бўлиб, улар ҳисобидан 14 та олий ўқув юртининг капитал таъмирланиши кўзда тутилмоқда. Хусусан, 22 065 ўқувчи ўринга эга бўлган 30 та ўқув бинолари, 3 560 ўринга эга бўлган 12 та талабалар турар жойлари, 5 та спорт иншоотлари, 3 та талабалар ошхонаси, 2 та Ахборот ресурс марказлари, 1 та маданият саройини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Ўтган тўққиз ой ичида ушбу олий таълим муассасалари объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун 201,3 миллиард сўм йўналтирилди, деб ёзмоқда Uz24.uz нашри.

Мамлакат олий ўқув юртларида таълим,фан ва ишлаб чиқаришни бирлаштириш жараёни ривожланмоқда. Талабалар илмий тадқиқотларда фаол иштирок этмоқдалар, инновацион фаолият билан, шу жумладан, корхоналар буюртмасига кўра шуғулланмоқда. Етакчи олий ўқувюртларида Ўзбекистон Фанлар Академияси иштирокида ҳозирги вақтда фан, техника ватехнологияларнинг энг истиқболли йўналишлари бўйича ўқув-илмий лаборатория мажмуалари яратилмоқда.

Ўтган йили олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчиларини мунтазам қайта тайёрлаш бўйича мутлақо янги, такомиллаштирилган тизим жорий қилинди. 15 та таянч олий ўқув юртида Жанубий Корея, Италия, Австрия, Япония, АҚШ, Испания, Франция каби давлатлардан 15 хорижий мутахассис ушбу марказлар директор ўринбосари сифатида жалб этилган ҳолда олий таълим муассасалари раҳбарлари ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш курслари ташкил этилди. Ҳозирги пайтда мазкур курсларда олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари малака ошириб келмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистондаги 14та ОТМ капитал таъмирланиши режалаштирилмоқда