Фарғона вилояти Фарғона туманида вилоят асаларичилик ишлаб чиқариш ўқув маркази фойдаланишга топширилди, дея ёзмоқда Uz24.uz сайти.
Вилоят асаларичилар уюшмаси қошида ташкил этилган ишлаб чиқариш ўқув марказида барча шароит яратилган. Марказда илмий-текширув лабораторияси, тренинг заллари, ихтисослаштирилган кутубхона, электрон архив базаси, шунингдек, асални қайта ишлаш ва қадоқлаш цехи, тикувчилик, мум-парда, асбоб-ускуна ва асалари уяси ишлаб чиқариш цехлари фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, асаларичиликда наслчилик лабораторияси, қарийб 2 гектар экспериментал боғ ва асал берувчи ўсимликларни етиштиришга мўлжалланган экин майдони ташкил этилган.
Замонавий дастгоҳ ва ускуналар билан жиҳозланган янги марказ соҳани янада ривожлантириш, ёш мутахассисларнинг коллежларда олган билимини амалиётда мустаҳкамлашга хизмат қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади