17:45 / 14.11.2016
8 736

Ҳафта охирида қор ёғиши кутилмоқда

Ҳафта охирида қор ёғиши кутилмоқда

Ҳафта охирига бориб Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши ҳамда қор ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги сониясига 17-22 метргача кучаяди.

Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, 16-18 ноябрь кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи 10-15 даража, кечаси 3-8 даража илиқ бўлади. 19 ноябрь куни ҳарорат кечаси ва кундузи +3-8 даражагача пасаяди.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда 16 ноябрь куни ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқ ва 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 17-19 ноябрь кунлари кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ ва 3 даража илиқга етади.

Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳаво ҳарорати жума куни кечаси ва кундузи 7-12 даража илиқни ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳафта охирида қор ёғиши кутилмоқда