Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ шоири, давлат ва жамоат арбоби, мамлакат мадҳияси муаллифи Абдулла Ориповнинг вафоти муносабати билан баёнот берди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
«Маҳаллий вақт билан 2016 йил 5 ноябрга ўтар кечаси Ҳьюстон шаҳридаги (АҚШ, Техас штати) касалхонада Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси матни муаллифи, Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ шоири Абдулла Орипов оғир касалликдан сўнг 75 ёшида вафот этди», — дейилади баёнотда.
Ташқи ишлар вазирлиги марҳумнинг оиласи ва яқинларига самимий ҳамдардлик изҳор этган.
«Марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга олиб келишга ва ўз ватанида дафн қилишга қарор қилган Абдулла Ориповнинг оила аъзоларига ёрдам бериш учун Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонасига консуллик ва бошқа масалаларни зудлик билан ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриш тўғрисида кўрсатма берилди», — деб таъкидланади хабарда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?