17:19 / 05.11.2016
6 829

Ўзбекистонда 6 ноябрь куни ёғингарчилик кутилмайди

Ўзбекистонда 6 ноябрь куни ёғингарчилик кутилмайди

Ўзбекистонда 6 ноябрь, якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Хабар беришларича, 6 ноябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида -7…-2 даража совуқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида -2…+3 даража, Фарғона водийси вилоятларида -2…+5 даража, Тошкент шаҳрида 0…+2 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +1…+6 даража, қолган ҳудудларда 0…+5 даража илиқ бўлади.

Якшанба куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида +2…+7 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +8…+13 даража, Фарғона водийси вилоятларида +9…+14 даража, Тошкент шаҳрида +14…+16 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +13…+18 даража, қолган барча ҳудудларда +12…+17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

«Ўзгидромет»нинг алоҳида қайд этишича, 6 ноябрга ўтар кечаси ва 6 ноябрь куни кундузи Фарғона водийси вилоятларида туман тушиши эҳтимоли бор.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 6 ноябрь куни ёғингарчилик кутилмайди