Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази 3-4 ноябрь кунлари мамлакатимизда об-ҳаво кескин равишда ўзгаришини хабар қилди.
Республикамиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, айрим ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилади. 3 ноябрь ҳарорат кескин тушиб, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, 4 ноябрь куни баъзи жойларда ёмғир қорга айланади.
Шамол шарқдан ғарбга секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги сониясига 17-22 метргача кучаяди.
Ҳаво ҳарорати кундуз куни 10-15 даража илиқ бўлади. Мамлакатимиз шимолида ҳарорат 5 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Пойтахтимиз Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шарқдан ғарбга шамол тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечги вақтга қадар +2-+7 даражагача тушади.
4-5 ноябрь кунлари Республикамиз бўйлаб ҳарорат кечаси +2 даражагача тушиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда 1-2 даража совуқ бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади